“Падерборн” хавбеки Бундеслига рекордини ўрнатди

Eldor Akmurzayev
13 июн 2020
“Падерборн” ярим ҳимоячиси Клаус Гьясула Бундеслига 31-тури доирасида давом этаётган “Вердер”га қарши баҳсда ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Бу албанияликнинг жорий мавсумдаги 17-сариқ карточкаси бўлди ва у бундай натижага эришган Германия чемпионатидаги илк футболчига айланди. Айтиш жоизки, Гьясула бирор маротаба майдондан четлатилмади.

Сариқ карточкалар борасида аввалги рекорд эса 1998/99 йилги мавсум “Шальке” ҳимоячиси Томаш Гайтога (16та) тегишли бўлган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta