Шлоттербек "Реал"га ўтмайди

Sherzod Nurmatov
31 мар 2026
"Боруссия" Дортмунд ҳимоячиси Нико Шлоттербек "Реал"га ўтмайди ва фаолиятини немис клубида давом эттиради.

"Sky Germany" нашрининг хабар беришича, "Боруссия" раҳбарияти футболчининг вакиллари билан янги шартнома бўйича келишувга эришган. Келишув 2031 йилгача мўлжалланиб, йилига тахминан 14 миллион евро маошни ташкил этиши кутилмоқда. Битимда 2027 йилда кучга кирадиган 60 миллион евролик сотиб олиш имконияти ҳам мавжуд.

Таъкидланишича, томонлар аллақачон шартноманинг асосий шартлари бўйича келишиб олган ҳамда энди фақат якуний келишув ва футболчининг имзоси қолади.

Бундан ташқари, "Реал" ва "Ливерпул" энди ҳимоячига даъвогарлар қаторида кўриб чиқилмаяпти.

"Боруссия" Дортмунд спорт директори Оле Бек ҳам клуб футболчи билан алоқада эканлигини тасдиқлади, аммо батафсил изоҳ беришдан бош тортди.

нг учун Дортмунд узоқ муддатга асосий ҳимоячи ўйинчиларидан бирини сотиб олишга яқин.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Germany