

Футболчининг айтишига кўра, бу борада аввалига "Интер" билан келишиш керак.
"Ковач Хорватия термасини бошқарганда, мен яхши ўйин кўрсатгандим. У диққатини менга қаратарди. "Бавария"га ўтишим? Клубдагилар мени қаердан топиш кераклигини яхши билишади. Бироқ аввалига "Интер" билан келишиш керак", - деди Перишич.
Олдинроқ Иван "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкинлиги борасида хабарлар берилганди.



