Перишич - "Бавария"га ўтиши борасида: "Олдин "Интер" билан келишиш керак"

Mirjalol Normatov
5 авг 2018
"Интер" ярим ҳимоячиси Иван Перишич "Бавария"дан бўлаётган қизиқишлар борасида гапирди.

Футболчининг айтишига кўра, бу борада аввалига "Интер" билан келишиш керак.

"Ковач Хорватия термасини бошқарганда, мен яхши ўйин кўрсатгандим. У диққатини менга қаратарди. "Бавария"га ўтишим? Клубдагилар мени қаердан топиш кераклигини яхши билишади. Бироқ аввалига "Интер" билан келишиш керак", - деди Перишич.

Олдинроқ Иван "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкинлиги борасида хабарлар берилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal