Ракитич жамоасининг навбатдаги ўйинига 500 та чипта сотиб олди

Оқил Абдубарноев
7 мар 2024
Бунинг сабаби маълум бўлди.

Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич жамоанинг вафот этган собиқ ўйинчиси Муҳаммад Ал Муғаним хотираси учун навбатдаги ўйинга 500 та чипта сотиб олди.

"Барселона" собиқ футболчиси "X" платформасига Муҳаммад Ал Муғаним суратини жойлаштириб, унинг хотираси учун 500 та чипта сотиб олганини, мухлисларни стадионга ташриф буюришини ва жамоани қўллаб-қувватловига муҳтожлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Шабаб" чемпионат доирасидаги навбатдаги учрашувини "Ал Файҳа"га қарши ўтказади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/ivanrakitic