

"Челси" клуби ҳимоячиси Калиду Кулибалини расман "Ал Ҳилол" футболчисига айланди. Ўтган мавсум "Наполи"дан ҳарид қилинган футболчи энди Осиёга йўл олади. Аввалроқ, ҳимоячи учун Саудия Арабистони клуби 20 млн евро тўлаши маълум қилинганди. 32 ёшли ҳимоячи "Ал Ҳилол" билан уч йиллик шартнома имзолади.



