

Ўтган мавсумнинг ярмини “Монако”да ўтказган “Лестер” футболчиси Адриен Силва яна монекаслар аъзосига айланди. “Монако” футболчини 2020 йил ёзига қадар ижарага олди.
Маълумот учун, 30 ёшли футболчи ўтган мавсум Лига 1 доирасида 15 та ўйинда майдонга тушди ва клубнинг юқори дивизионда қолишига муносиб ҳисса қўшди.



