

У шу пайтгача ушбу жамоа сафида ижарада ўйнаб келаётганди. Клублар келишувига кўра футболчи энди тўлиқ "Ордабаси" аъзосига айланди.

Умаров "сариқ-кўклар" сафида 36 та расмий ўйинда қатнашиб, 6 та гол урган ҳамда 9 та голга ассистентлик қилган. 2021 йил БАТЭ билан Беларусь Кубоги соҳиби ва мамлакат чемпионати кумуш медаллари эгасига айланган эди.



