Расман: Владимир Козак — "Пахтакор" футболчиси

Sherzod Nurmatov
31 июл 2021
Буни АГМК матбуот хизмати таслиқлади.

"Жорий мавсум жамоамизга "Пахтакор"дан эркин агент сифатида келиб қўшилган ярим ҳимоячи Владимир Козак эндиликда яна собиқ клубига қайтди.

АГМК сафида ярим мавсумда 3 ўйинда майдонга тушган Козак "Пахтакор"га трансфер қилинди.

Жамоамиз номидан Владимир Козакнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз", – дейилади Олмалиқ клуби матбуот хизмати хабарида.

Олдинроқ Козакнинг Тошкент жамоасига қайтгани хақида хабар берган эдик. Орадан кўп ўтмай, бу ўз тасдиғини топди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: АГМК матбуот хизмати