

Манбага кўра, мадридликлар 21 ёшли ҳужумчини ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Трансфер қиймати 80 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. "Реал Мадрид" жамоага тезкор ҳужумчини олиб келишни мақсад қилган.
Адейеми ўтган ёздан бери немис жамоасида тўп тепмоқда. Якунланган мавсумда форвард дортмундликлар сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Аввалроқ Мадрид клуби Жуд Беллингем трансферини эълон қилгани ҳақида маълум қилинганди.



