"Реал" Гарет Бэйлни сотишга тайёр: унинг трансфер нархи ҳам маълум

Mirjalol Normatov
20 фев 2019
"Реал" ҳужумчи Гарет Бэйл билан хайрлашишга тайёр.

"Telemadrid" хабарига кўра, "қироллик клуби" уэльсликни 147 миллион еврога сотиб юборишга тайёр турибди. Форвардга "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва "Милан" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.

29 ёшли Бэйл 2013 йилдан буён "Реал" таркибида 219 ўйинда қатнашди ва 100 гол уриб, 63 голга ассистентлик қилди.

Унинг клуби билан шартномаси 2022 йилда якунланади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Telemadrid