

"Telemadrid" хабарига кўра, "қироллик клуби" уэльсликни 147 миллион еврога сотиб юборишга тайёр турибди. Форвардга "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва "Милан" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.
29 ёшли Бэйл 2013 йилдан буён "Реал" таркибида 219 ўйинда қатнашди ва 100 гол уриб, 63 голга ассистентлик қилди.
Унинг клуби билан шартномаси 2022 йилда якунланади.



