

Музокаралар ёзда, футболчининг "шаҳарликлар" билан шартномаси тугашига бир йил қолганда бошланиши режалаштирилган.
"Реал" Родрининг инглиз клуби билан янги шартнома имзоламаслигига умид қилмоқда. Бу ҳолатда "Манчестер Сити" Родрини 2027 йилда эркин агент сифатида текинга қўйиб юбормаслик учун уни сотиб юборишга ҳаракат қилади.
Родри 2019 йилда "Атлетико"дан "Манчестер Сити"га ўтган эди. Футболчи жорий мавсумда жароҳат туфайли АПЛда атиги 7та ўйин ўтказди.



