"Реал"га Икардини таклиф қилишди

Mirjalol Normatov
26 ноя 2023
"Реал" "Галатасарой" ҳужумчиси Мауро Икарди билан шартнома имзоламайди.

"The Athletic" хабарига кўра, Мадрид клуби вакилларига Икарди билан шартнома имзолаш таклифи берилган, бироқ "қаймоқранглилар" футболчининг агентига ушбу трансферга қизиқиш билдиришмаётганини айтишган.

Икардининг агенти Элио Леттерио Пино "Реал"дагилар билан гаплашиб кўрган. Бироқ клуб Икарди манзилига ҳеч таклиф таклиф жўнатмаган.

Мауро ушбу мавсумда 21 ўйинда 16 гол урди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Athletic