Рики Ламберт: «Терма жамоада ўйнаш имкониятини ошириш учун «Саутгемптон»дан кетиш ҳақида ўйламаганман»

Tolibjon Qosimov
19 авг 2013
"Саутгемптон" ҳужумчиси Рики Ламберт Англия терма жамоасида ўйнаш имконияти ошиши учун каттароқ клубга ўтиш ҳақида ҳеч қачон ўйламаганлигини айтиб ўтди.
"Ўз клуби футболчисини Англия терма жамоаси либосида кўриш "Саутгемптон" мухлислари учун кўп нарса англатишини яхши тушунардим. Улар мени ҳар доим қўллаб қувватлашган. Мен ҳам терма жамоага кириш учун энг кўп имконият айнан мана шу клуб орқали эканини билардим".

"Ўтган мавсумда Премер-лигадаги ҳар бир учрашувда майдонга тушдим. Бундай имконият ҳар бир инглиз футболчисида ҳам бўлавермайди".

"Бироқ мен ҳеч қачон термага олиниш имконини ошириш учун клубни алмаштириш ҳақида ўйлаб кўрмаганман", деди Ламберт.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru