Роберт Левандовски: «Январь ойида трансферим ҳақида расман эълон қила оламан»

Narzulla Saydullayev
25 сен 2013
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия кубоги доирасидаги «Мюнхен-1860» устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) январь ойида ўзининг трансфери ҳақида расман эълон қилишини айтиб ўтди.
«Январь ойида бу ҳақда расман айта оламан», – дейди Левандовски Sky Sport News HD га.

Олдинроқ «Бавария» Польша терма жамоаси ҳужумчисининг трансфери ҳақида 2 январь куни эълон қилиши ҳақида хабарлар чиққанди.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг ҳозирги клуби билан шартномаси 2014 йилга қадар давом этади. Январь ойидан сўнг у бошқа клублар билан музокара ўтказиши мумкин.

Бу мавсумда Левандовски 6 та ўйин ўтказиб 4 та гол урди. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru