

"Реал" Криштиану Роналдунинг ўғлини ўз академиясига қабул қилишни режалаштирмаяпти.
Аввалроқ 15 ёшли Криштиану Роналду Жуниор "Реал"нинг 16 ёшгача бўлган футболчилари билан машғулот ўтказгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирда у "Ал Насср" ёшлар жамоаси аъзоси ҳисобланади, отаси эса саудияликларнинг асосий таркибида тўп суради.
COPE нашри берган маълумотга кўра, "Реал" Роналду Жуниорни шартнома имзолаш учун кўрикдан ўтказмаяпти. Унга Яқин Шарқдаги вазият туфайли "Ал Насср" академиясида шуғулланиш имкони бўлмаган вақтда спорт формасини сақлаб туриши учун тенгқурлари билан машғулот ўтказишга рухсат берилган. Ҳозирда Криштиану Роналдунинг оиласи Мадридда бўлиб турибди.
Роналду "Реал"да 2009 йилдан 2018 йилгача ўйнаган. Испания клуби таркибида у барча турнирларда 438 та ўйин ўтказиб, 450 та гол урган.



