

Бу терма жамоаларнинг ўзаро бешинчи ўйинидир.
Қайд этиш лозимки, Россия ушбу учрашувларнинг хеч бирида ғалаба қозона олмаган. Терма жамоалар ўзаро уч маротаба 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашган. Икки маротаба эса хорватияликлар ғалаба қозонишган (2015 йилда ўртоқлик ўйинида 3:1, ЖЧ-2018 да 2:2дан сўнг пенальтилар сериясида 4:3).



