Руни "Манчестер Юнайтед" тарихида энг кўп ғалаба голини урган футболчи

Aslanov Jasurbek
22 янв 2016
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни клуб таркибида ҳал қилувчи голлар уриш борасида рекорд қайд этди.

Маълум бўлишича, 30 ёшли ҳужумчи "Манчестер" сафида ўз ҳисобига 29 та ғалаба голи ёзиб қўйган ва бу клуб рекорди ҳисобланади. Бу натижа билан у Райан Гиггз (27 та гол), Брайан МакКлейр (26 та гол), Бобби Чарльтон (25 та гол) ва Руд Ван Нистелройни (24 та гол) ортда қолдирди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Manchester United