Озарбайжон чемпионати. "Сабаҳ" ўз уйида "Қорабоғ" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев захирада қолдирилди

Alisher Ostonov
27 апр 2025
Озарбайжон Премьер-лигаси 32-тур доирасидаги "Сабаҳ" — "Қорабоғ" ўйини бўлиб ўтди.

"Қорабоғ" ўйинчиси Редон Жижанинг 42-дақиқада пенальтидан урган голига "Сабаҳ" аъзоси Боян Летич 73-дақиқада жавоб берди.

Мезбонлар сафида ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев захирада қолдирилди.

Қайд этиш керакки, "Қорабоғ" шу ўйиндан сўнг кетма-кет тўртинчи чемпионлигига эришди.





Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia