

"АПЛ - ажойиб турнир. Бу ерда қолишни истайман. Чунки бу ернинг даражаси дахшат... Стадиондаги атмосфера эса фантастик даражада.
Ишонаман, бир ёки икки мавсумдан кейин биз "Ливерпуль" ёки "Манчестер Сити" даражасига етиб оламиз. АПЛга мослашиш учун менга вақт керак эди. Кейинги мавсум анчагина яхши ўтишига ишонаман", - деди Сарри.



