Серхи Роберто "Тоттенхэм" билан ўйнамайди

Aslanov Jasurbek
1 окт 2018
"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхи Роберто "Тоттенхэм"га қарши бўладиган Чемпионлар лигасининг 2-тур учрашувида иштирок эта олмайди.

Маълумотларга кўра, 26 ёшли футболчи "Атлетик"га қарши баҳсда жароҳат олди.

Бундан ташқари, Серхи Роберто "Валенсия" билан ўйинда ҳам қатнаша олмайди.

"Барселона" Чемпионлар лигасининг биринчи турида ПСВни 4:0 ҳисобида таслим этган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS