"Шўртан" стадионига VAR техникаси жойлаштирилмоқда

Sherzod Nurmatov
6 апр 2026
Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази хабар берди.

“Президентнинг 262-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда футбол учрашувларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида мамлакатимиз стадионларида марказлашган VAR тизимидан фойдаланиш учун махсус техникаларни ўрнатиш ишлари жадал давом этмоқда.

Айни пайтда “Шўртан” клубининг уй стадионига VAR техникаларини жойлаштириш ишлари амалга оширилмоқда”, – дейилади хабарда.

4.jpg5.jpg


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази