Швеция бош мураббийи: "Роналдуга қарши икки ҳимоячи ўйнаши керак"

Narzulla Saydullayev
11 ноя 2013
Швеция терма жамоаси бош мураббийи Эрик Хамрен ЖЧ-2014 плей-офф босқичидан ўрин олган Португалияга қарши ўйинлардан олдин ўз фикрларини билдирди.
- Шубҳасиз, Криштиану Роналду Португалиянинг энг хавфли футболчиси, унга қарши доим икки ҳимоячи ўйнаши лозим. Аммо Португалияда бошқа футболчилар ҳам бор. Агар Роналдуга ҳаддан ташқари кўп эътибор бериб юборсак, бошқа футболчилар кўпроқ имкониятга эга бўлиб қолишади, бу нотўғри. Қувонарлиси рақибларимиз Златан Ибрагимовичдан ҳам худди шундай тарзда қўрқишади, шу боис бизда ҳам имконият бўлади, - дейди Хамрен Goal.com нашрига. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru