Симеоне Феликснинг навбатдаги дубли ҳақида: "Ўйинида барқарорлик пайдо бўлди"

Alisher
1 ноя 2020
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лига доирасидаги "Осасуна"га қарши сафардаги ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Рақиб кўп бўш ҳудудлар қолдирди ва бизда олдинги ўйинга нисбатан голли вазиятлар кўпроқ бўлди. Жамоа ўйинни олиб бориш учун бошқа вариантларни топади ("Атлетико" номинал марказий ҳужумчилар - Суарес ва Костасиз ўйнади). Биз яхши ҳужум қилдик ва ҳимояландик.

[Феликснинг дубли ҳақида] Ўтган мавсум у кўп нарсаларни бошдан кечирди ва унда жароҳат бўлган эди. Энди унинг ўйинида барқарорлик пайдо бўлди. Ўтган мавсум у учун ўтиш даври бўлди.

Бошқалар мисол учун Эрмосо ҳам яхши ўйнади. Мен шунингдек Витоло ва Эрреранинг ўйинларидан ҳам мамнунман. Бугун биз Сауль, Карраско ва Суарессиз ўйнадик, аммо биз буни уддаладик", - дейди Симеоне.

"Атлетико" Ла Лигада 22та ўйин (!)дан буён ютқазмаяпти. Бу ҳозирча Испания чемпионати тарихидаги 4-кўрсаткич бўлиб турибди.

Феликс эса бундан олдинги ЧЛ доирасидаги "Зальцбург" (3:2)га қарши ўйинда ҳам 2та гол уришга муваффақ бўлган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: Marca