

“Менимча, Мбаппе айни дам дунёнинг энг яхши футболчиси. Уни “Ливерпуль” формасида тасаввур қилмоқдаман. Ҳа, бу жуда катта пул, аммо Килиан ушбу маблағга лойиқ деб ўйлайман.
У Клоппга мос келадими? Ҳа, албатта. Биринчидан, у жуда ақлли, жамоавий ўйинчи ҳисобланади, шу сабабдан у турли позицияларда ўйнашга қодир. Килиан Салоҳ ва Мане даражаси билан тенглаша олади. Агарда Фирмино ҳам клубда қолса, унда бу жамоа ақлбовар қилмас даражада бўлади, жаҳондаги энг яхшиси. Мен эса шунчаки орзу қилиб, Мбаппени “Ливерпуль”да кўрмоқчиман”, дейди Сиссе.


