

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Ҳожиакбар Алижонов борасида берилган саволга қуйидагича жавоб берди: "У мусобақада бошқа майдонга тушмайди".
Эслатиб ўтамиз, Алижонов Осиё кубогининг 1-турида Сурияга қарши учрашувнинг биринчи бўлимидан кейин алмаштирилди ва терма жамоанинг кейинги машғулотларида умуман кўриниш бермади.
Мусобақадан аввал Элдор Шомуродов ва Ҳусниддин Алиқулов ҳам жароҳат туфайли қайдномадан тушиб қолишганди.
Ўйинолди матбуот анжумани тўлиқ ҳолда тез орада сайтимизда чоп этилади.




