Суперлига. Тур футболчиси - Сардор Собирхўжаев

Tolibjon Qosimov
12 мар 2021
Coca Cola Суперлигада 1-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

Аввалроқ 9-11 март кунлари бўлиб ўтган дастлабки тур рамзий терма жамоасини эълон қилган эдик. Энди эса кетма-кетликда тур лауреатларини бериб боряпмиз.

Суперлига. Тур мураббийи - Питер Хюистра

Ортда қолган 1-турнинг энг яхши футболчиси деб "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Сардор Собирхўжаев топилди. Амалдаги чемпионлар Қаршида "Насаф" меҳмони бўлишди. "Шерлар" 0:2 ҳисобида ютқаза туриб камбэк амалга оширишди. Ушбу иродали ғалабада Сардор Собирхўжаевнинг ҳиссаси катта бўлди. Айнан у ҳужумларда фаол бўлди, шерикларини доимо олдинга чорлади ва асосан ҳужумни кескинлаштирувчи паслар берди. Сардор аввалига жамоасини ўйинга қайтарган пенальтини ишлади. Кейин эса ИброҳимҲалил Йўлдошевнинг голига ўз вақтида ва ақлли пас берди. Айнан у камбэкка энг катта ҳисса қўшган ўйинчи бўлди.

Шу тариқа, "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Сардор Собирхўжаев биринчи турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.


Coca Cola Суперлига. 1-тур рамзий терма жамоаси


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia