

Аввалроқ, Тер Штеген Германия терма жамоасида кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани сабаб норозилигини билдирганди.
«Футболда ҳамма имкон қадар кўпроқ ўйнашни хоҳлайди ва у ҳар қайси позицияга тегишлидир. Ҳеч қандай низо ёки тортишувлар бўлгани йўқ. Биз Мануэль билан ҳар куни гаплашиб турамиз, орамизда яхши, профессионал алоқалар мавжуд. Нойерда устунлик бор, шу боис мен кўпроқ меҳнат қилишим зарур. Германия биринчи рақамли бўлиш учун ишламоқдаман. Бу менинг бош мақсадим. Бироқ, бу бошқаларга алоқадор эмас», – дея қайд этган каталонияликлар дарвозабони.



