Тер Штеген Суарес ҳақида: "У кўпчиликнинг овозини ўчириб қўйди"

Tolibjon Qosimov
3 окт 2019
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген ЕЧЛ 2-тури доирасида "Интер"га қарши ўйин (2:1)дан кейин Суарес ва Мессининг ўйини ҳақида гапирди.

Суарес ҳақида
"Аниқки, Луис Суарес кўпчиликнинг овозини ўчирди. У ҳамиша борини беради ва доим курашда.
Бизнинг ҳужумимизда ким ўйнашини яхши биламиз. У голлар уриш учун доим керакли жойда бўлади".


Месси ҳақида
"У ўйнаётганда ҳамда голли паслар ва голлар урганида доим хурсанд бўламиз.
У 90 дақиқа ўйнаганидан хурсандмиз. У жароҳат сабаб ўйнай олмаётганди, лекин умид қиламиз бу энди такрорланмайди. У билан доим осон", - деди тер Штеген.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: marca.com