Терма жамоамиз Уммон, Иордания ва Қатар билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
2 апр 2014
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27 ва 29 май кунлари Уммон билан, 3 сентябрь куни Иордания, 6 октябрь куни Қатарга қарши ўйнайди.
Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар берди.

Ўзбекистон Уммонга қарши икки ўйин ва Иордания билан баҳс Тошкентда бўлиб ўтади. Қатар билан учрашув Доҳада ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси келгуси йил январь ойида Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги-2015 да иштирок этади. Гуруҳимиздан КХДР, Хитой ва Саудия Арабистония каби жамоалар ўрин олган.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia