Тиаго Силва: «Чорак финалдаги рақибимиз "Байер"дан кучли бўлиши аниқ»

Aziz Tukhtamuradov
15 мар 2014
«ПСЖ» футболчиси Тиаго Силва Чемпионлар лигаси чорак финал ўйинлари борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ич-ичимдан сезиб турибман, чорак финалда яна “Барселона” билан тўқнаш келсак керак. Лекин, умид қиламанки бундай бўлмайди.

“Байер”га қарши ўйин осон бўлгани йўқ. Биз ушбу ўйин орқали Европанинг кучли жамоаларидан бири эканлигимизни барчага билдириб қўйдик.

Бизда яхши натижаларни қайд этиш учун етарли даражада кучли футболчилар бор. Чорак финалдаги рақибимиз “Байер”дан кучли бўлиши аниқ», - деб айтиб ўтди бразилиялик футболчи.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru