Тимо Вернер “Боруссия Д”нинг иккита таклифини ҳам рад этди

“Лейпциг“ ҳужумчисининг истаги маълум.

Тимо Вернер фаолиятини “Бавария”да давом эттиришни истаб, “Боруссия Д”нинг бир эмас, икки таклифини рад этди. Ўз ўрнида “Бавария” Вернерни жорий йил ёзги трансферлар ойнаси вақтида сотиб олишни режалаштирмаган. 

Ўтган мавсум ҳужумчи Бундеслиганинг 30 та ўйинида қатнашиб, 16 та гол урди ва 7 та ассистни амалга оширди. Унинг “Лейпциг” билан шартномаси 2020 йил ўрталарида якунига етади.


Манба: Transfer Fussball