Тимо Вернер "Реал" қизиқишлари доирасига тушиб қолди

Alisher
29 июл 2022
Мадриднинг "Реал" клуби "Челси" ҳужумчиси Тимо Вернер билан ушбу ёзда шартнома имзолашга қизиқмоқда.

"Реал" немис учун курашда "Арсенал" ва "Ювентус" томонидан рақобатга тўқнаш келади.

Вернер ўтган мавсум "аристократлар" таркибида 37та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 6та ассист қайд этди.

Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: Defensa Central