

Айнан ушбу йўналишларда марказ ташкил этилиб, хорижий ва маҳаллий тажрибали мутахассислар ёрдамида ўзбек футболининг турли соҳаларида фаолият юритадиган етук кадрларни тайёрлаш мақсад қилинган.
8 ноябрь куни Тошкентда “UEFA Assist” дастури доирасидаги курслар бошланди. Семинарни УEФА халқаро инструктори, швейтсариялик тажрибали мутахассис Рожер Майхтри олиб бормоқда. Артур Бабаджанов координатор сифатида ишлаяпти. Дарсларда барча ҳудудлардан техник директорлар ва мураббийлар — жаъми 30 нафар қатнашчилар иштирок этмоқда.






