

"Ўйин оғир кечди, "Майнц" - кучли жамоа. Рақиб тартибли ҳаракат қилди, "Майнц" бизга жуда кўп муаммо келтирди. Кетма-кет дуранглар ва "Бавария"дан учралган 1:5 ҳисобидаги мағлубият жамоанинг ишончига таъсир қилиши мумкин, аммо вақти-вақти билан биз яхши ўйнадик ва ажойиб имкониятлар яратдик.
Ройс учун хурсандман. У пенальтини амалга ошира олмади, аммо биринчи голни урди, кейин эса бизга осонроқ бўлди" - дейди Тухель.



