

32 ёшли футболчи монегасклар "Ренн"га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлаётган бир паллада, учрашувнинг 85-дақиқасида захирадан ўйинга қўшилди. Қолган дақиқаларда "Монако" орадаги фарқни биттага қисқартиришни уддалади.
"Футбол мен учун якунлангани йўқ. Мен изтироб чекдим, аммо ишлашдан тўхтамадим ва қайтишимни кутардим. Шундай вақтлар бўладики, иблис сени батамом ўлдиришни истайди, аммо худо бор. Мен доим ўз ҳислатларимга ишонганман ва биламанки, юз берган вазиятда менинг айбим йўқ. Умидим ҳар доим тирик эди", – дея франциялик сўзларидан иқтибос келтиради "RMC Sport".
Эслатиб ўтамиз, Поль Погба "Ювентус"далик даврида антидопинг қоидаларини бузишда айбланиб, дисквалификация қилинганди.



