Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди

Omonjon To`xtamirzayev
23 ноя 2025
"Монако" ярим ҳимоячиси Поль Погба 2 йил деганда катта майдонга қайтди.

32 ёшли футболчи монегасклар "Ренн"га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлаётган бир паллада, учрашувнинг 85-дақиқасида захирадан ўйинга қўшилди. Қолган дақиқаларда "Монако" орадаги фарқни биттага қисқартиришни уддалади. 

"Футбол мен учун якунлангани йўқ. Мен изтироб чекдим, аммо ишлашдан тўхтамадим ва қайтишимни кутардим. Шундай вақтлар бўладики, иблис сени батамом ўлдиришни истайди, аммо худо бор. Мен доим ўз ҳислатларимга ишонганман ва биламанки, юз берган вазиятда менинг айбим йўқ. Умидим ҳар доим тирик эди", – дея франциялик сўзларидан иқтибос келтиради "RMC Sport". 

Эслатиб ўтамиз, Поль Погба "Ювентус"далик даврида антидопинг қоидаларини бузишда айбланиб, дисквалификация қилинганди.


Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: RMC Sport