Венгер таклифни рад этди

Aslanov Jasurbek
29 апр 2019
"Арсенал" собиқ бош мураббийи Арсен Венгер "Лион" таклифини рад этди.

Олдинроқ, Франция клуби 69 ёшли мутахассисга ёзда жамоани тарк этадиган Бруно Женезио ўрнини эгаллашни таклиф қилган эди.

Венгер "Арсенал"дан кетганидан сўнг ишсиз бўлиб турибди. Мутахассис "тўпчилар"да ишлаган 22 йил давомида 17та соврин ютишга муваффақ бўлган.

Венгер "Арсенал"га келишидан олдин "Нанси" ва "Монако"да ишлаган.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Telefoot