

Футболчида ушбу касаллик 2011 йил ёзида аниқланганди.
Ушбу мавсумда Томбайдс "Вест Хэм"нинг ёшлар жамоаси сафида саккиз ўйинда майдонга тушиб ва бир голга муаллифлик ҳам қилганди.
Англия премьер-лигаси доирасидаги "Вест Хэм" - "Кристал Пэлас" ўйини олдидан ҳар икки жамоа футболчилари ва мухлислар унинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришади.
"Диланни танийдиганларнинг барчаси уни жуда ҳурмат қилишарди. У жуда ақилли, фикрлаш доираси кенг ва очиқ кўнгил йигит эди. У суюкли ўғил, ажойиб ака ва "Вест Хэм" жамоасининг ҳурматга сазовор аъзоси эди. У билан таниш бўлган инсонларнинг барчаси уни қўмсашади", — деб ёзади клуб расмий сайти.



