

"Вақти келса, келишувни узайтираман ва бу ерда узоқ қоламан. "Реал" — менинг орзумдаги клуб. Шартномам тугашига 1 йил қолди, аммо мен хотиржамман. Пересга ишонаман", - деган бразилиялик футболчи.
25 ёшли футболчи "Реал Мадрид" сафида 2018 йилдаб бери ҳаракат қилиб келади. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунланади. Бразилиялик форвард шу вақт давомида "Реал Мадрид" сафида жами 366 та баҳсда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 123 та гол ва 96 та ассист бор.



