

Ўйин танаффусида бразилиялик футболчи кийиниш хонасига йўл олаётганда, трибуна ости йўлакчасида ўз эътирозларини билдирган. "Иккала жамоага бир хил қарашнинг иложи борми?" — дея хитоб қилган Винисиуснинг сўзлари DAZN камераларига муҳрланиб қолган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳсни инглиз ҳаками Майкл Оливер бошқариб борди. Учрашув давомида бир нечта баҳсли вазиятлар, жумладан, "Бавария"нинг ҳисобга олинган голи ва Джонатан Танинг Мбаппега ишлатган фоли мухлислар ва мутахассислар ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
"Реал" ўз майдонида мағлубиятга учраган бўлса-да, 15 апрель куни Мюнхенда бўлиб ўтадиган жавоб баҳсида вазиятни ўнглашга ҳаракат қилади.



