

Бу ҳақда футболчининг ўзи маълум қилди.
"Атлетико" мен билан қизиққан, аммо "Севилья"да бахтлиман. Шу сабабли, бошқа клуб ҳақида ўйлашга ҳожат йўқ. "Севилья"дан қарздорман. Ўз вақтида шартномани узайтириб, шу ерда қолишни истаганман. Шу сабабли айни дамда бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйламаяпман", - дейди Витоло.
Витоло жорий мавсумда ЛаЛиганинг 16 та учрашувида майдонга тушиб, 3та гол урди ва 2та голли пас берди.



