

"Гвардиола "Барселона"нинг барча футболчисини кучайтирди. У сизга кўп нарса беради ва баъзи нарсаларни тушунтиради. Бундан ташқари, у футболни "Барселона" фалсафаси бўйича тушунади. Сўнгги 10 йилда Хосеп футбол ривожига энг кўп хисса қўшган инсон ҳисобланади. АПЛ ўйин динамикасини ўзгартира оладиган ягона одам бўлса, бу Гвардиола. У одамларга таъсир қилади ва доимо камолотга интилади. "Манчестер Сити"дагилар ундан кўп нарсани ўрганишади ва футболдан роҳатланишади. Бир неча ойдан сўнг жамоада Гвардиола ўйин услуби пайдо бўлади" - дейди Хави.



