Хуанфран ва Коке "Атлетико" билан шартномани узайтирди

Narzulla Saydullayev
26 июн 2014
Мадриднинг "Атлетико" клуби Хуанфран ва Коке билан келишувни узайтирди.
Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Янги келишувга кўра 29 ёшли Хуанфран 2018 йилга қадар, 22 ёшли Коке эса 2019 йилга қадар Мадрид клубида ўйнайди.

Ўтган мавсум "Атлетико" 18 йиллик танаффусдан сўнг Испания чемпиони бўлди. Клуб ЕЧЛ финалида "Реал"га ютқазиб қўйди.

Хуанфран ва Коке Бразилиядаги мундиалда Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru