

Маълум бўлишича, сербиялик футболчи анча вақтга сафдан чиққан.
"Ювентус" ўз баёнотида Влаховичнинг жароҳатини тасдиқлади, аммо унинг қанча вақт сафдан чиқишини ҳали тахмин қилолмаяпти.
"Тадқиқотлар чап томондаги узун яқинлаштирувчи мускулнинг жиддий ёрилишини аниқлади. Энг мос даволашни аниқлаш учун қўшимча тиббий маслаҳатлар талаб қилинади", – дейилади баёнотда.

Италия ОАВнинг хабар беришича, ҳужумчи икки-уч ой давомида майдонга тушмайди. Жамоа мураббийи Лучано Спаллетти ҳам шунга ўхшаш фикрда.



