Жеймс Родригес: "Монако" Франция чемпиони бўлмоқчи"

Narzulla Saydullayev
26 окт 2013
"Порту" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Жеймс Родригес "Монако" сафида Франция чемпиони бўлмоқчи.
"Ҳозирча барчаси яхши кетмоқда, аммо бир нечта ҳолатларни яхшилаш керак. Совринлар ютиш учун доим эътибор биринчи даражали бўлиши лозим, чемпион бўла оламиз, бунинг учун кичик деталларга ҳам аҳамият беришимиз керак.

Биз Франция чемпиони бўлмоқчимиз. Шу боис ҳам шу ердаман, шу боис ҳам ҳар куни машғулотлар ўтказаяпмиз!

Монако ҳақида гапирсам, тўғрисини айтаман менга ва оиламга бундай ажойиб шаҳарда яшаш ёқмоқда".

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: soccer.ru