

32 ёшли англиялик ҳимоячининг айтишича, португалиялик мутахассис футболчиларда унинг учун ўйнаб бериш истагини уйғота олади.
"У қайтгача, биз жисмоний ҳолатимизни яхшиладик ва бир бутун жамоа бўлиб бирлашдик. Бунинг ҳаммаси Жозе Моуриньонинг хизматлари. У жамоани ажойиб тарзда бошқара олади ва шундай қиладики, футболчилар унинг учун борини бериб ўйнашга тайёр бўлиб қолишади. Унда бу нарсага қобилият бор. Бошқарув ҳақида дарслик тайёрланса, у дарсликнинг хар бир саҳифасида унинг сурати бўларди. Жозе қайтганидан жуда хурсандман", деди Жон Терри.



