Зиеш фаолиятини бошқа Лондон клубида давом эттириши мумкин

Alisher
24 авг 2022
"Челси" ярим ҳимоячиси Хаким Зиеш трансфер ойнаси сўнггига қадар бошқа Лондон клубига ўтиши мумкин.

Марокашликка Антонио Конте бошқараётган "Тоттенхэм" қизиқиш билдирмоқда.

Лондон клуби футболчи учун курашда Амстердамнинг "Аякс" билан рақобат қилишга тайёр. "Челси"нинг Зиешни ўзининг тўғридан-тўғри рақобатчисига қўйиб юбориш эҳтимоли кам.

Зиеш яқинда "Аякс" раҳбарияти билан учрашув ўтказди ва эҳтимолий қайтишни муҳокама қилди. Амстердам клуби Антонини "Манчестер Юнайтед"га сотса, марокашликни қайтариши мумкин.


AlisherМуаллиф
Манба: AD Sportwereld