

22 ёшли ярим ҳимоячи "Сити" футболкасида 200 маротаба майдонга тушмоқда. Бу учрашув Фоден учун АПЛдаги 119си бўлди, у Чемионлар лигасида 41та, Англия лига Кубогида 20та, Англия Кубогида 17та ва Суперкубокда 3та баҳсда иштирок этган.
Фоден жорий мавсум "Сити" сафида 30та учрашувда майдонга тушиб, 9та гол урди ва 4та голли пас берди.




